Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Германия ташқи ишлар вазири: Путин вақтни чўзмаслиги керак
Германия ташқи ишлар вазири Россия президентини музокаралар ўтказиш масаласида вақтни чўзишга йўл қўйилмаслиги ҳақида огоҳлантирди. Акс ҳолда, Москвага қарши янги санкциялар жорий қилинади, деди Йоханн Вадефул.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефул Россия президенти Владимир Путинни Украина етакчиси Володимир Зеленский билан имкон қадар тезроқ икки томонлама музокаралар ўтказишга чақириб, Москвага қарши янги санкциялар қўллаш билан таҳдид қилди. «Агар президент Путин вақтни чўзишим мумкин деб ҳисобласа, бу нотўғри», деди у 25 август, душанба куни Загребда хорватиялик ҳамкасби Гордан Грлич-Радман билан учрашувда.
Вадефулнинг сўзларига кўра, Россияга босим ўтказишда давом этиш керак ва шунинг учун Европа Иттифоқи Россия Федерациясига қарши 19-санкция пакетини тайёрламоқда. Германия Ташқи ишлар вазирлиги раҳбарининг таъкидлашича, энди Путин Украинада олиб борилаётган урушда адолатли тинчликка эришиш учун ҳаракат қилишга чинакам тайёр эканлигини исботлаши керак. «Афтидан, бу борада жиддий шубҳалар бор», — дея таъкидлади у ва Киев ҳеч қандай қўшимча шартларсиз тинчлик музокараларига розилик бериб, аллақачон олдинга қадам ташлаганини қўшимча қилди.
Шу билан бирга, Вадефул шундай таъкидлади: «Бир нарса аниқ: украиналиклар ортидан ҳеч қандай музокара олиб борилмайди. Бу бизнинг умумий Европа ваъдамиз». Украина «биз уни сиёсий, иқтисодий ва ҳарбий жиҳатдан қўллаб-қувватлашда давом этишимизга ишониши мумкин», деб ваъда берди немис вазири.
Мавзуга оид
10:35 / 22.06.2026
Украина Германия ишлаб чиқараётган 600 та ракетага буюртма берди
10:15 / 22.06.2026
Германияда ишлашни истовчилар учун янги дастурлар ишга туширилди
12:04 / 18.06.2026
Ўзбекистон ва Германия биринчи хонимлари инклюзив таълим масалаларини муҳокама қилди
21:45 / 17.06.2026