Бош консулхона ходимлари Саудия Арабистонидаги "Аш-Шумаисий" депортация маркази директори Абдулатиф ас-Самалий билан ушбу оилани Ўзбекистонга юбориш бўйича бир неча бор музокара ўтказди. Музокаралар натижасида ватандошларимизни Ўзбекистонга қайтариш бўйича келишувга эришилди.
Ўзбекистон Дин ишлари бўйича қўмитаси, Бош консулхона ва Uzbekistan Airways АЖ томонидан З.Ш. ва унинг фарзандларига мамлакатимиз зиёратчилари учун ажратилган "Жидда-Тошкент" йўналишидаги чартер рейсига авиачипта сотиб олиб берилди. Мазкур оила 24 август куни Ўзбекистонга етиб олди.
Ушбу жараён мамлакатда 30 июлдан 30 августгача эълон қилинган "Ватанга қайтариш" инсонпарварлик акцияси ҳамда Ўзбекистоннинг Жиддадаги Бош консулхонаси томонидан Саудия Арабистонида бўлиб турган юртдошлар ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишга бўлган масъулиятли ёндашувнинг натижаси бўлди.














