Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси сони 38 млн бўлди. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси маълумот берди.

Унга кўра, 2025 йилнинг 28 август куни соат 9:35 ҳолатига Ўзбекистон Республикасининг доимий аҳолиси сони 38 000 000 кишига етди.

Бунда:

  • эркаклар сони – 19 136 800 нафар;
  • аёллар сони – 18 863 200 нафар.

Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси сонида эркаклар сони аёлларга нисбатан 273 600 нафарга кўп.