2025 йилнинг январ-июл ойларида жами 6,3 млн нафар чет эл фуқаролари туристик мақсадларда Ўзбекистонга ташриф буюрган.
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, уларнинг ёш бўйича тақсимоти қуйидагича:
- 0-18 ёш — 849 947 нафар;
- 19-30 ёш — 1 030 286 нафар;
- 31-55 ёш — 3 196 729 нафар;
- 56 ёш ва ундан катталар — 1 242 157 нафар.







