BMW русумли автомашина ҳайдовчиси тартибга солинган пиёдалар ўтиш жойидан йўлни кесиб ўтаётган 1977 йилда туғилган пиёдани уриб юборгани натижасида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.
ЙТҲ натижасида пиёдага биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.






