Суҳбат аввалида Ўзбекистонда амалга оширилаётган ўзгаришлар, ўзбек маҳсулотларининг экспорти учун тақдим этилаётган имтиёзлар, хорижий импортёрлар учун яратилган қулайликлар ҳақида айтиб ўтилди.
Музокараларда Ўзбекистондан қуритилган мева-сабзавотларни Кувайт ва Ироқ бозорларига экспортини йўлга қўйиш имкониятлари муҳокама қилинди.
Томонлар экспорт қилинадиган товарларнинг қадоқлаш тизими бўйича фикрлар алмашди. Шунингдек, ўзбек маҳсулотларини Кувайтга олиб келиш учун транспорт-логистика тизими, Ўзбекистон маҳсулотларини намойиш этиш учун шоу-румлар ташкил этиш ва савдо уйларини очиш таклифлари кўриб чиқилди.














