Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Саудияда оилавий зўравонлик қурбони бўлган фуқаро Ўзбекистонга қайтарилди
Ўзбекистон элчихонаси кўмагида Саудия Арабистонининг Даммам шаҳрида оилавий зўравонлик қурбони бўлган фуқаро Р.Г. ватанга қайтарилди.
Мамлакат дипломатик миссиясидан олинган маълумотларга кўра, Даммам шаҳрида узоқ йиллардан буён истиқомат қилиб келган ва хорижлик турмуш ўртоғининг ғайриинсоний тазйиқи остида қолган ватандош Р.Г. Ўзбекистонга қайтаришни сўраб ариза билан мурожаат қилган.
Ўзбекистон элчихонаси ва Саудия Арабистони Ташқи ишлар вазирлиги ҳамкорлигида амалга оширилган ишлар натижасида Р.Г.нинг Саудиядан чиқиши учун виза расмийлаштирилди.
Шундан сўнг, у "Даммам-Шаржа-Тошкент" авиарейси билан Ўзбекистонга кузатиб қўйилди.
Мавзуга оид
10:18 / 29.06.2026
Саудияда вертолёт қулади: 14 киши ҳалок бўлди
19:38 / 22.06.2026
Ямал гол урди ва сажда қилди, Португалияда «Даллас сериали бошланди»
07:09 / 02.06.2026
1,7 миллион зиёратчи ва ақлли бошқарув. Ҳаж-2026 якунлари
08:37 / 29.05.2026