Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Наманганда қалбаки 30 минг долларини ўтказмоқчи бўлган шахс ушланди
Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Наманган вилояти бошқармаси, ДХХ ҳамда Божхона бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилди.
Унда, “Тошкент-Наманган” йўналишида ҳаракатланиб келаётган Laccetti русумли автомашина тўхтатилиб кўздан кечирилган.
Жараёнда автомашина йўловчиси С.Б. ҳар бири 100 АҚШ долларлик қалбаки 30 000 АҚШ долларини Наманган шаҳрида ўтказиш мақсадида олиб келгани аниқланиб, ушбу қалбаки пуллар ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 25, 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид
10:59 / 20.05.2026
Наманганда атрофи очиқ ҳолатда турган трансформатор устига чиққан бола ток уриб вафот этди
08:24 / 20.05.2026
Фарғона ва Наманганда йирик миқдордаги наркотик моддалар мусодара қилинди
08:52 / 13.05.2026
Намангандаги гуллар фестивали Гиннес рекордлар китобига кириши мумкин
20:03 / 02.05.2026