Кишинёв шаҳрида автомобил ташувлари масалалари бўйича Ўзбекистон-Молдова қўшма комиссиясининг йиғилиши бўлиб ўтди.
Унда автомобил транспортида халқаро юк ташувлари масалалари бўйича амалдаги келишувларга ўзгартириш киритиш бўйича баённома имзоланди.
Транспорт вазирлиги хабарига кўра, баённомага асосан 2026 йил бошидан Молдова билан икки томонлама/транзит юк ташувларида рухсатномасиз тизимга ўтиш кўзда тутилган.
“Мазкур келишув автомобил транспортида Европа йўналишида юк ташувларини ривожлантиришда миллий ташувчиларга қўшимча қулайлик яратиб, ташқи иқтисодий алоқалар ривожи ва экспорт занжири барқарорлигини таъминлашга муносиб ҳисса қўшади”, – дейилади вазирлик хабарида.














