Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитой Ўзбекистонда ерости табиий газ сақлаш иншоотларини қуриши мумкин
Ўзбекистон президенти Хитой миллий нефт-газ корпорацияси билан инвестициявий ҳамкорликни кенгайтириш истиқболларини муҳокама қилди.
Пекин шаҳрига ташриф доирасида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев China National Petroleum Corporation (CNPC) компанияси директорлар кенгаши раиси Дай Хоулянни қабул қилди.
Хитой миллий нефт-газ корпорацияси углеводород хомашёсини қазиб олиш ва қайта ишлаш бўйича юқори технологик лойиҳаларни мамлакат ичида ва ташқи бозорларда амалга оширишга ихтисослашган дунёнинг энг йирик энергетика компанияларидан биридир. Компаниянинг бозор капиталлашуви 200 миллиард доллардан зиёд.
Учрашувда CNPC'нинг мамлакатга киритган тўғридан тўғри инвестициялари ҳажми 5 миллиард доллардан ошгани таъкидланди.
Хитой компанияси билан инвестициявий ҳамкорлик портфелини кенгайтириш ва ерости табиий газ сақлаш иншоотларини қуриш, инфратузилмани модернизация қилиш, замонавий метрологик стандартлар ҳамда инновацион ечимларни жорий қилиш лойиҳаларини илгари суриш режалари кўриб чиқилди.
Мавзуга оид
20:57 / 02.07.2026
Пекиндаги осмонўпар бинога урилган самолёт учувчиси руҳий касал бўлгани айтилди
17:41 / 30.06.2026
Қошғар: Ўзбек маҳаллаларини эслатувчи қадимий шаҳар
18:38 / 26.06.2026
Пекиндаги энг баланд бинога енгил моторли самолёт урилди
20:44 / 24.06.2026