
Ҳамас 3 сентябр куни яна бир бор Ғазо бўйича кенг қамровли келишувга тайёр эканини маълум қилди. Reutersʼга кўра, барча исроиллик гаровдагилар озод қилинади, бунинг эвазига келишилган миқдорда фаластинлик маҳбуслар қўйиб юборилади.
Гуруҳнинг бу баёноти АҚШ президенти Доналд Трамп Ҳамасни 20 нафар гаровдагиларни озод қилишга чақирганидан кўп ўтмай билдирилди. Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳунинг офиси Ҳамас баёнотини танқид қилди.
«Афсуски, бу яна Ҳамаснинг ҳеч қандай янгилик олиб келмаган навбатдаги чалғитувчи юришидир», дейилади баёнотда.
Нетаняҳу офиси шунингдек, уруш тугашининг янги шартларини айтди. Уларга кўра, қачонки — Ғазода барча гаровдагилар озод этилганда, Ҳамас қуролсизлантирилганда, сектор демилитаризация қилинганда, Исроил ҳудудда хавфсизлик назоратини ўрнатганда ва муқобил фуқаролик бошқаруви ташкил этилганда уруш тугайди.
Al-Jazeeraʼнинг ёзишича, Ҳамас Ғазони бошқариш учун мустақил миллий маъмурият тузилишига рози эканини ва барча исроиллик асирларнинг озод этилишини назарда тутувчи кенг қамровли сулҳ битимига тайёрлигини билдирди.

Ҳамас август ойида ҳам Исроил билан 60 кунлик сулҳ таклифига рози бўлганди. Мисрлик расмий манбага кўра, Ҳамас қабул қилган таклиф Исроилнинг 60 кун давомида ҳарбий операцияларини тўхтатишини ва деярли икки йиллик можарога якун ясовчи кенг қамровли келишувнинг асосий тамойилларини белгилашни ўз ичига олган. Нетаняҳу эса бир неча кундан кейин Исроил барча гаровдагиларни озод қилиш ва урушни тугатиш бўйича музокараларни дарҳол давом эттиришини, бироқ фақат Исроил учун мақбул шартларда




















