Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Лиссабонда “Глория” фуникулёри ҳалокати: 15 киши қурбон бўлди
Португалиянинг Лиссабон шаҳридаги дунёга машҳур “Глория” фуникулёри релсдан чиқиб кетиб, ҳалокатга учради. Бунинг оқибатида 15 киши ҳалок бўлди, 20 га яқин киши жароҳатланди.
Фото: Armando Franca/AP Photo/picture alliance
Diario de Noticias нашрига кўра, трос узилиб кетиши ортидан фуникулёр вагони релсдан чиқиб, бинога бориб урилган. Тармоқларда пайдо бўлган видеоларда 43 киши сиғадиган вагон бутунлай вайрон бўлганини кўриш мумкин.
Маҳаллий соғлиқни сақлаш бўлимининг Lusa нашрига билдиришича, Сан Хосе шифохонасига етти нафар бемор олиб борилган, улардан беш нафарининг аҳволи оғир. Прокуратура ҳолат юзасидан тергов бошлаган.
“Глория” фуникулёри Европадаги энг қадимгиларидан бири бўлиб, у 1885 йилда очилган ва дастлаб буғли двигателда ҳаракатланган. 1915 йилда эса электрлаштирилган. У Лиссабондаги Рештаурадориш майдони ва Жардим де Сан Педро де Алкантара боғи оралиғида 265 метр масофада ҳаракатланган. Фуникулёр 2002 йилда миллий ёдгорлик сифатида тан олинганди. У дунё сайёҳлари орасида жуда машҳур бўлиб, йилига 3 млндан ортиқ кишини ташиган.
Мавзуга оид
21:37 / 12.11.2024
Португалияда Алексей Навалний мемориали очилди. У Россия элчихонаси яқинида жойлашган
14:57 / 16.08.2023
Дубай гибрид иш режимини маъқул кўрувчилар учун энг яхши шаҳарга айланди, Лиссабон 5-ўринга тушиб кетди
16:08 / 27.04.2022
Лиссабон масофадан ишлайдиганлар учун энг яхши шаҳар деб топилди
23:10 / 15.12.2021