Лиссабон масофадан ишлайдиганлар учун энг яхши шаҳар деб топилди
Португалия пойтахти илиқ иқлими, арзон нархлар ва тезкор интернет билан ўзига жалб қилган.

Фото: Jose Sarmento Matos/Bloomberg
Лиссабон масофадан ишлайдиган топ-менежерлар ва ходимлар учун энг жозибадор шаҳарлар рейтингида биринчи ўринни эгаллади. Рейтинг Savills кўчмас мулк брокери тадқиқотлари асосида тузилди.
Португалия пойтахти «рақамли кўчманчилар»ни илиқ иқлими, арзон нархлар ва тезкор интернет билан ўзига жалб қилади, дея фикр билдирган компания таҳлилчилари.
Шу билан бирга, хорижликлар Лиссабонда яшаш учун маҳаллий аҳолига нисбатан икки баравар кўпроқ тўлашга тайёр, деб ёзади Bloomberg Португалия миллий статистика институти маълумотларига асосланиб.
Маълумотларга кўра, ўтган йилнинг октябридан декабрига қадар хорижликлар Лиссабондаги хонадонларнинг ҳар бир квадрат метри учун ўртача 4283 евро тўлаган, маҳаллий аҳоли эса 1858 евро тўлаган.
Ўша давр мобайнида шаҳарда кўчмас мулк нархи 11,4 фоизга ошган.
Рейтингда иккинчи ўринга АҚШнинг Майами шаҳри жойлашди. Қайд этилишича, бу шаҳар солиқ имтиёзлари, паст фоиз ставкалари ва масофадан ишлашга нисбатан қулай сиёсат туфайли ходимларни жалб этмоқда. Рейтингга шунингдек, Дубай, Барбадос, Барселона ва Дубровник шаҳарлари киритилган.
Тавсия этамиз
Чигирткалар босқини: Бу ҳам иқлим билан боғлиқ муаммоми?
Ўзбекистон | 15:49 / 14.05.2025
«Энг камбағал президент» Хосе Мухика вафот этди
Жаҳон | 08:03 / 14.05.2025
Тошкентда йўл ўртасидаги биринчи тезюрар йўлак қурилиши бошланади
Ўзбекистон | 19:08 / 13.05.2025
1 июндан Ўзбекистон ва Хитой ўртасида 30 кунлик визасиз режим кучга киради
Ўзбекистон | 17:29 / 13.05.2025
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид

16:11 / 27.03.2025
Ўзбекистон соғлиқни сақлаш тизими сифати бўйича дунёда 64-ўринни эгаллади

14:55 / 18.03.2025
Дунёнинг асосий гастрономик шаҳри маълум қилинди

21:37 / 12.11.2024
Португалияда Алексей Навалний мемориали очилди. У Россия элчихонаси яқинида жойлашган

14:57 / 16.08.2023