Германия ҳукумати Ўзбекистонга Европа мамлакатлари фуқароларини Афғонистондан шошилинч эвакуация қилиш чоғида ҳамкорлик қилгани учун миннатдорлик билдирди.

Германиянинг Тошкентдаги элчихонаси томонидан эълон қилинган расмий хабарда: "Ушбу жараённи Ўзбекистон билан ҳамкорликсиз уддалаб бўлмас эди", – дея қайд этилган.

"Германия Тошкент аэропорти орқали ўз фуқароларини хавфсиз ҳудудга олиб чиқиб, Германияга етказди, – деб ёзилган элчихона баёнотида. – Ушбу имкониятни тез ва самарали таъминлаган Ўзбекистон ҳукумати ҳамда барча тегишли идораларга миннатдорлик билдирамиз".