Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Рақобат қўмитаси VFS Global виза марказидан давлат тилига риоя қилишни сўради
Қўмитанинг хатида “Давлат тили ҳақида”ги қонун талабларига риоя қилиш, бу борада тегишли чоралар кўрган ҳолда 10 кун ичида жавоб бериш сўралган. Истеъмолчиларга давлат тилида тўлиқ ва тушунарли ахборот тақдим этилиши керак.
Виза марказлари ва консалтинг фирмалар фаолиятида давлат тилига риоя қилинмаётгани юзасидан Рақобат қўмитасига фуқаролардан кўплаб эътирозлар келиб тушмоқда.
Қўмита хабарига кўра, Қашқадарё вилоятидан бир фуқаро VFS Global ваколатхонаси хизматларида (овозли меню, операторлар, ҳужжатлар) давлат тили қўлланилмаётгани, иш юритиш ҳужжатлари фақат рус ва инглиз тилларида бўлаётганидан норозилигини билдирган.
“Давлат тили ҳақида”ги қонун талабларидан келиб чиқиб, қўмита бу ҳолат бўйича компанияга тегишли чоралар кўриш ва 10 кун ичида жавоб тақдим этиш юзасидан расмий мурожаат юборди.
Ўзбекистон Республикасида ўзбек тили давлат тили бўлиб, “Давлат тили ҳақида”ги қонун ва бошқа қонун ҳужжатлари билан унинг қўлланиши қатъий тартибга солинган.
“Қўмита томонидан ушбу ҳолат бўйича белгиланган тартибда чора-тадбирлар кўрилмоқда ҳамда давлат тилида истеъмолчиларга тўлиқ ва тушунарли ахборот тақдим этилишини таъминлаш масаласи назоратга олинган”, – дейилади истеъмолчилар ҳуқуқини ҳимоя қилиш соҳасидаги ваколатли органнинг ахборотида.
Аввалроқ, июл ойида Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида VFS Global'нинг минтақавий директори билан учрашув ўтказилганди.
Мавзуга оид
10:00 / 16.06.2026
Ёқилғи нархи ошди, аммо бу асоссиз тарифлар учун баҳона эмас — Рақобат қўмитаси
09:01 / 02.06.2026
Рақобат қўмитаси тадбиркорларни хавф даражаси бўйича баҳолайди
20:20 / 25.05.2026
Рақобат қўмитаси Centrum Air вa Qanot Sharq рейсларидаги кечикишлар бўйича сўров юборди
11:48 / 21.05.2026