Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Финландия урушдан қочган россияликларни оммавий равишда чиқариб юбормоқда
Биринчи суҳбатлар натижаларига кўра, Россия фуқароларининг қарийб 90 фоизи бошпана бўйича рад жавоби олган, 104 нафар россиялик Финландиядан 2025 йилнинг январидан сентябригача чиқариб юборилган.
Фото: JUSSI NUKARI/Lehtikuva/AFP/Getty Images
Финландия ҳукумати Россиянинг Украинага қарши уруши бошланганидан кейин бу давлатга қочган россияликларни оммавий равишда чиқариб юборишни бошлади. 2025 йилнинг январидан сентябрига қадар бошпана бериш рад этилган 104 нафар Россия фуқароси Финландиядан чиқариб юборилди, деб хабар қилди Финландия полицияси 5 сентябр, жума куни «Вот Так» нашрига. Бу йил депортация қилинганлар сонининг кўпайиши россияликларнинг бошпана сўрови узоқ вақт давомида кўриб чиқилмагани билан боғлиқ.
«Икки йил давомида ҳеч ким билан суҳбат қилинмади. Улар биз билан нима қилишни билмади. Фақат камдан-кам ҳолатлар кузатилди. Фаолларимиз Финландия омбудсманига мурожаат қилди, шикоятлар ёзди ва фақат 2024 йилнинг охирида суҳбатлар бошланди», деди «Кеми урушга қарши» ташкилоти фаоли ва собиқ кўнгилли Максим Алиев. Унинг сўзларига кўра, биринчи интервюлардан кейин россияликларнинг деярли 90 фоизи рад этилган. Уларнинг аксарияти Олий судга апелляция аризаси билан мурожаат қилган ва агар рухсат берилса, бошпана сўраб қайта мурожаат билан чиқади.
Рад этишларнинг кўплиги, аксарият ҳолларда аризачиларнинг сафарбарликдан қочиш учун Россиядан қочиб кетганлиги билан боғлиқ. 2023 йил май ойида Финландия Миграция хизмати камида 1109 нафар россиялик ҳарбий хизматга чақиришдан бўйин товлагани сабабли бошпана сўрагани ҳақида хабар берган эди. Финландия расмийлари уларни рад этиб, Россияда сафарбарлик тугаганини даъво қилмоқда. Қарорларда бу ҳақда ўша пайтдаги мудофаа вазири Сергей Шойгу ва президент Владимир Путин айтгани айтилади. Бироқ, тегишли фармон имзоланмаган.
Мавзуга оид
15:44 / 02.12.2025
Финландиянинг Ўзбекистондаги элчиси дипмиссиясини якунламоқда
14:49 / 26.11.2025
ЕИ Финландияга нисбатан ортиқча дефицит сабабли жарима тартибини бошламоқчи
09:58 / 03.11.2025
РФ Вуоксадаги ГЭС бўйича 1972 йилги Финландия билан тузилган шартномани тўхтатди
20:20 / 31.10.2025