Иқтисодиёт | 13:52 / 08.09.2025
1394
1 дақиқада ўқилади

Корпоратив этика бўйича комиссия ташкил этилади

“Корпоратив муносабатларни тартибга солишни янада соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент қарори қабул қилинди. 

Фото: iStock

Қарорга кўра, тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйишнинг автоматлаштирилган тизимида қуйидагилар таъминланади:

🔹 жамиятларда имтиёзли ҳуқуқни амалга ошириш бўйича бошқа иштирокчиларни хабардор қилиш, имтиёзли ҳуқуқдан фойдаланиш истагини билдириш, рад этишни электрон амалга ошириш имконияти яратилади;
🔹 Notarius автоматлаштирилган ахборот тизими билан интеграция қилинади.

Шунингдек, 2025 йил 1 ноябрдан президент ҳузуридаги Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш бўйича жамоатчилик кенгаши таркибида корпоратив этика бўйича комиссия ташкил этилади. 

Қуйидагилар комиссиянинг асосий вазифалари этиб белгиланади, жумладан:

🔸 юридик шахсларга, хусусан, хўжалик жамиятларига корпоратив этика масалалари бўйича тавсиялар бериб бориш;
🔸 корпоратив этикани бузишга оид низоларни ҳал этиш юзасидан амалий ёрдам кўрсатиб бориш.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид