Музокараларнинг асосий мавзуси қишлоқ хўжалиги ва чорвачилик, маданият, таълим ва туризм соҳаларида ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантириш бўлди.
Бош консул Аслам Акбаров Ўзбекистондан Хакасияга қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини, шунингдек, Россиянинг ушбу вилоятидан Ўзбекистонга чорва молларини етказиб беришни кўпайтириш масаласига алоҳида эътибор қаратди.
Россия томони ҳудудда мамлакатдан етказиб берилаётган мева-сабзавот маҳсулотларини кўпайтириш мақсадида Хакасияда кунига 30-40 тагача юк машинасида Ўзбекистон мева-сабзавотларини қабул қила оладиган транспорт-логистика марказини ташкил этиш таклифини тўлиқ қўллаб-қувватлади.
Учрашувда меҳнат миграцияси йўналишидаги ҳамкорлик истиқболлари кўриб чиқилди.
Хакасия Республикаси Савдо-саноат палатаси иттифоқи президенти Владимир Сорокиннинг айтишича, ҳозирги кунда Ўзбекистондан ишчи кучини жалб қилиш зарурати жуда долзарб.
Томонлар шу йил куз фаслида Хакасия тадбиркорларининг Ўзбекистон ҳудудларига, шунингдек, Фарғона вилояти делегациясининг Хакасияга бизнес-миссияларини уюштиришга келишиб олди.







