6 сентябр куни соат 18:44 да  Тошкент шаҳар Яшнобод тумани, Фарғона йўли кўчаси 5-б уй олдида автомобил ёнаётгани тўғрисида Тошкент шаҳар ФВБга хабар тушган.

Шунга кўра, ёнғин-қутқарув техникалари айтилган манзилга соат 18:50 да етиб бориб, ёнғин соат 18:54 да ўчирилди.

Фото: ФВБ

Ёнғин оқибатида жабрланганлар йўқ.

Ҳозирда ёнғин сабаби ва келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.