Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россияда турли даражаларда сайловлар бўлиб ўтмоқда
Муниципал филтрлаш ва партиялар сонининг қисқариши туфайли Россияда сайловлар симуляция процедураси шаклида ўтиши мумкин. Иркутск ва Архангелск вилоятларида нисбатан рақобатбардош кампаниялар кузатилади.
Россияда 12-14 сентябр кунлари турли даражаларда – губернаторликдан тортиб маҳаллий ҳокимият органларигача бўлган сайловлар бўлиб ўтмоқда. Мутахассисларнинг огоҳлантиришича, муниципал филтрлаш ва рўйхатга олинган сиёсий партиялар сонининг қисқариши туфайли ҳақиқий мухолифат номзодлари улуши аввалгидан ҳам паст бўлади.
Бу сафар Украинадаги урушдан қайтган, амалдаги ҳукумат томонидан фаол илгари сурилаётган номзодларнинг иштироки алоҳида эътиборни тортмоқда. Россия Федерацияси Марказий сайлов комиссияси маълумотларига кўра, собиқ ҳарбийлар барча номзодларнинг атиги 1,5 фоизини ёки 1,4 минг кишини ташкил қилади. Бироқ уларнинг сони мухолифат номзодлари сонидан кўп: Украинада ўт очишни тўхтатиш тарафдори бўлган «Яблоко» партияси 19 минтақада бор-йўғи 172 номзод билан вакиллик қилмоқда.
Шу билан бирга, бўлажак сайловларда судланган 2,5 мингга яқин номзод рўйхатга олинган — гап судланганлиги олиб ташланган ёки муддати ўтган кичик жиноий ёки маъмурий ҳуқуқбузарликлар ҳақида кетмоқда — бу Украинадаги уруш қатнашчилари сонидан сезиларли даражада ошади. Шу билан бирга, етакчи сиёсий кучлар ғалаба учун чинакам кураша олмайдиган вилоятларнинг амалдаги раҳбарларига ё расмий рақиблар қўяди ёки ўз номзодларини илгари суришдан умуман бош тортади, дейди тадқиқотчилар.
Мавзуга оид
19:29 / 22.09.2025
Россия ҳар қандай таҳдидларга жавоб беришга қодир – Путин
15:20 / 22.09.2025
Қрим «ҳокимияти» Украина Форосга зарба берганини маълум қилди
14:35 / 22.09.2025
Германия Болтиқ денгизидаги Россия самолёти туфайли қирувчиларини ҳавога кўтарди
12:25 / 22.09.2025