Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ва Россия хорижга чиқиш паспорти билан киришни бекор қилиши мумкин
Икки давлат идоралари ушбу масалани муҳокама қилмоқда. Амалга оширишнинг аниқ муддатлари номаълум.
Ўзбекистон ва Россия хорижга чиқиш паспорти билан киришни бекор қилиши мумкин. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ Россиянинг «Известия» нашрига маълум қилди.
Манбага кўра, Тошкент ва Москва Россия ички паспортлари орқали Ўзбекистонга киришга рухсат беришни режалаштирмоқда. Масала бўйича музокаралар жараёни давом этмоқда, икки мамлакат идоралари ичида бир қатор жиҳатлар тасдиқланмоқда. «Амалга оширишнинг аниқ муддатлари ҳақида гапиришга ҳали эрта», деб қўшимча қилди Ўзбекистон ТИВ вакили.
Айни пайтда россияликлар Ўзбекистонга хорижга чиқиш паспорти билан кирмоқда. Улар учун икки ҳафта давомида яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтиш талаб қилинмайди. Кейин россияликлар вақтинчалик рўйхатдан ўтиши керак.
Мавзуга оид
10:25 / 14.07.2026
Ўзбекистонликлар учун визасиз давлатлар сони кўпайиши мумкин
18:20 / 04.07.2026
Тошкентнинг ҳар бир туманида 15-20 тадан жамоат ҳожатхоналари қурилади
17:59 / 24.06.2026
638 млн сўм - Ўзбекистондан ўтувчи ҳашаматли поездга чипта савдоси очилди
12:02 / 18.06.2026