Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда йўл чўкиши сабаб автобус ва микроавтобус ботиб қолди
Тошкентдаги Гулсанам кўчасида аввалроқ таъмирланган йўл чўкди. Унга автобус ва микроавтобус ботиб қолди. Тармоқларда айтилишича, автобусни чиқариш учун келган экскаватор ағдарилиб кетган.
15 сентябрь куни Тошкентдаги Гулсанам кўчасида йўл чўкиши кузатилди. Унда автобус ва микроавтобус ботиб қолди. Тармоқлардаги хабарларга кўра, автобусни ботиқдан чиқармоқчи бўлган экскаватор ағдарилиб кетган.
«Тошшаҳартрансхизмат»нинг хабар беришича, 101-сонли йўналишда қатновчи MAN русумли автобус соат 05:40 ларда ботиб қолган. У ТТЗ бозори бекатига тўхтаганида, илгари сув қувурлари ўтказилгани ва сув сизиб чиқиши сабаб йўл қатнов қисми чўкиб, транспорт воситасининг ўнг томони ерга ботиб кетган.
Соат 10:10 да автобус чўкиш жойидан олиб чиқилган. Ҳодиса оқибатида йўловчиларга тан жароҳати етмаган. Автобус соз ҳолатга келтирилиб, санитар ишлов берилгач, қайта йўналишга чиқарилган.
«Тошкент шаҳар сув таъминоти» хабарига кўра, бу ерда 400 диаметрли қувур янгиланмоқда. «Қурилиш ҳудудига яқин жойдан ўтган тармоқда юзага келган носозликдан сизиб чиққан сув кўмилган чуқурларнинг тупроқ қисми кескин чўкишига сабаб бўлган. Транспорт воситалари ана шу чуқурга бир тарафи билан тушиб қолган», — дейилади хабарда.
Расмий хабарларда микроавтобус ва экскаватор ҳақида маълумот берилмаган.
Туман ҳокимлиги ҳодиса ҳақида кейинроқ батафсил маълумот берилишини қайд этган.
Мавзуга оид
08:39 / 03.06.2026
Тошкентдан Иссиқкўлга мавсумий автобус қатновлари йўлга қўйилади
17:31 / 26.05.2026
Ўқувчини урган ўқитувчи воқеасига расмий баҳо берилди
22:38 / 23.05.2026
Тошкентдан воҳа вилоятларига қўшимча автобус рейслари йўлга қўйилди
08:53 / 23.05.2026