15 сентябр куни соат 00:23 да Тошкент шаҳар Учтепа тумани, Шофтолизор кўчасида ҳаракатланиб кетаётган автомобилда йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлиб натижада ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида Тошкент шаҳар ФВБга хабар келиб тушган.
Шунга кўра, ёнғин-қутқарув техникалари айтилган манзилга соат 00:30 да етиб бориб, ёнғин соат 00:36 да ўчирилди.
Ёнғин оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ.







