2025 йилнинг январ-июл ойларида жами 8 минг нафар Ўзбекистон фуқароси туристик мақсадларда АҚШга сафар қилган.

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 996 нафарга ёки 14,3 фоизга кўпроқдир.

2025 йилнинг 7 ойида АҚШга сафар қилган ўзбекистонликларнинг асосий мақсадлари:

  • сайёҳлик – 5 683 нафар;
  • қариндошларни йўқлаш – 1 978 нафар;
  • ўқиш – 179 нафар;
  • хизмат юзасидан – 104 нафар;
  • даволаниш – 23 нафар.