Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда 6 мингдан ортиқ йўловчи автобусда чиптасиз ҳаракатлангани учун жазоланди
Қонунбузарлар 41 минг 200 сўм миқдорида жаримага тортилди.
Тошкент шаҳрида йил бошидан бери 6 мингдан ортиқ йўловчи автобусда йўл ҳақини тўламагани учун жазоланди, деб хабар берди Транспорт вазирлиги.
Қайд қилинишича, Транспорт назорати инспекцияси ҳамда Тошкент шаҳар жамоат транспортини мониторинг ва назорат қилиш давлат муассасаси томонидан пойтахт автобусларида йўл ҳақини тўламасдан ҳаракатланаётган йўловчиларга нисбатан кучайтирилган рейд тадбирлари ўтказилмоқда.
Хабарга кўра, жорий йилнинг ўтган даврида 6182 нафар қоидабузарга нисбатан маъмурий чора кўрилган.
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 144-моддаси 5-бандига асосан, йўловчининг шаҳар ичида ва шаҳар атрофига қатнайдиган автобусда чиптасиз юриши базавий ҳисоблаш миқдорининг ўндан бир қисми (41 минг 200 сўм) миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
Мавзуга оид
22:48 / 28.06.2026
Тошкентда “свет” ўчиши оқибатида аттракционда қолиб кетган одамлар тушириб олинди
21:23 / 28.06.2026
Пойтахтнинг уч ва Тошкент вилоятининг бир тумани электрсиз қолди
19:44 / 28.06.2026
Тошкент давлат аграр университети спорт комплексида ёнғин содир бўлди
18:45 / 27.06.2026