17 сентябр куни соат 18:45 да Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани, Амир Темур шоҳкўчасида автомобил йўл-транспорт ҳодисасига учраб натижада ёнаётгани тўғрисида Тошкент шаҳар ФВБга хабар тушган.
Шунга кўра, ёнғин-қутқарув техникалари айтилган манзилга соат 18:49 да етиб бориб, ёнғин соат 18:50 да ўчирилган.
Ёнғин оқибатида жароҳат олганлар йўқ.







