Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шавкат Мирзиёев АҚШга етиб борди
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 20 сентябр куни Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 80-юбилей сессияси тадбирларида иштирок этиш учун Ню-Йорк шаҳрига борди.
Жон Кеннеди номидаги халқаро аэропортда давлат раҳбарини АҚШ президентининг глобал шерикликлар бўйича махсус вакили Паоло Замполли, Америка - Ўзбекистон савдо палатаси раиси Кэролин Лэмм ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.
Ўзбекистон президенти БМТ Бош Ассамблеяси 80-сессиясининг умумий мунозараларида нутқ сўзлайди, шунингдек, қатор хорижий мамлакатлар етакчилари, халқаро ташкилотлар ва молиявий тузилмалар раҳбарлари билан музокаралар ўтказади.



АҚШнинг йирик корпорациялари раҳбарлари билан алоҳида учрашувлар ва етакчи компаниялари вакиллари билан давра суҳбатида иштирок этиш ҳам режалаштирилган.
Мавзуга оид
19:59 / 26.06.2026
Бош прокуратура томонидан “Яширин иқтисодиёт харитаси” платформаси ишга туширилди
17:52 / 26.06.2026
Ватанпарвар журналистларни ўзимга дўст ва маслакдош деб биламан - Шавкат Мирзиёев
21:12 / 25.06.2026
Шавкат Мирзиёев ва Тони Блэр ҳамкорликни ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилди
21:07 / 25.06.2026