Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шавкат Мирзиёев Franklin Templeton билан шериклик кенгайиб бораётганини қайд этди
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Ню-Йорк шаҳрига ташрифнинг ишбилармонлик дастури доирасида Franklin Templeton компанияси президенти ва бош ижрочи директори Женни Жонсонни қабул қилди.
Мамлакатда корпоратив бошқарув тизимини тубдан ривожлантириш мақсадида компания билан стратегик шерикликни янада кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.

Franklin Templeton активларни бошқариш ва инвестиция хизматларини кўрсатиш бўйича дунёдаги энг йирик компаниялардан бири ҳисобланади. Дунёнинг 30 мамлакатида 100 дан ортиқ ваколатхоналари мавжуд. Компаниянинг бозор капиталлашуви 12 миллиард АҚШ долларидан ошади. Қиймати 1,6 триллион АҚШ долларидан зиёд активларни бошқаради.
Franklin Templeton билан қўшма инвестиция фонди ташкил этилиб, давлатнинг стратегик корхоналарини трансформация қилиш ва уларнинг акцияларини глобал фонд бозорларида жойлаштириш бўйича ишлар олиб борилмоқда.

Тошкент фонд биржаси салоҳиятини ривожлантириш бўйича унинг мустақиллиги ва шаффофлигини мустаҳкамлаш, фонд бозорида инвесторлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш механизмларини яратиш, йирик халқаро депозит банкларини жалб қилиш ва рақамли платформаларни жорий этишни назарда тутувчи экспертлик кўмагини кўрсатиш юзасидан келишувга эришилди.
Йирик давлат корхоналари самарадорлигини ошириш ва уларни IPO'га чиқариш дастурларини амалга оширишдан манфаатдорлик билдирилди.

Шунингдек, кадрлар салоҳиятини ошириш, "яшил" иқтисодиёт стандартларини жорий этиш ва самарадорликни оширишга эътибор қаратган ҳолда давлат корхоналарини трансформация қилиш учун компаниянинг тажрибаси жалб этилади.
Жорий йил октябр ойида Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган Инвесторлар кунига биргаликда пухта тайёргарлик кўриш муҳимлиги қайд этилди.
Мавзуга оид
22:46 / 02.06.2026
Маданият, санъат ва адабиёт соҳаси учун кенг кўламли имтиёзлар эълон қилинди
22:05 / 02.06.2026
Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Россияга боради
14:24 / 02.06.2026
Уч йилда кимё соҳасида 42 та йирик лойиҳа амалга оширилади
13:52 / 02.06.2026