Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шавкат Мирзиёев ЖСТ бош директори билан учрашди
Ўзбекистон президенти ЖСТга аъзо бўлиш жараёни муваффақиятли кечаётганини қайд этди.
Фото: Президент матбуот хизмати
БМТ Бош ассамблеясининг 80-юбилей сессияси доирасида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Жаҳон савдо ташкилоти (ЖСТ) бош директори Нгози Оконжо-Ивеала билан учрашув ўтказди.

Мамлакатнинг ЖСТга аъзо бўлиши борасидаги амалий ҳамкорликни мустаҳкамлашнинг долзарб жиҳатлари кўриб чиқилди.
Ушбу халқаро ташкилотга аъзо мамлакатлар билан музокаралар суръати мамнуният билан қайд этилди.

ЖСТ меъёрлари ва қоидаларига мувофиқ миллий қонунчиликни, шу жумладан техник жиҳатдан тартибга солиш ва озиқ-овқат хавфсизлиги соҳасидаги қонун ҳужжатларини уйғунлаштириш бўйича фаол ишлар олиб борилмоқда.
Жорий йил ноябр ойида бўлиб ўтадиган ишчи гуруҳнинг навбатдаги йиғилиши натижадорлигини таъминлаш, шунингдек, 2026 йилда музокаралар якунланиши ва мамлакат ташкилотга қўшилиши муҳим экани таъкидланди.
Мавзуга оид
14:50 / 07.01.2026
“Анор” ва “Чинор” лойиҳалари: 2,2 минг ватандош Ўзбекистонга олиб келинади
18:06 / 05.01.2026
Ўзбекистон ЖСТ аъзоси бўлиш учун фақат бир давлат билан музокарани якунлаши қолди
10:43 / 31.12.2025
ЖCTга кириш – таркибий трансформация
10:39 / 22.12.2025