Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент ҳавосининг ифлослиги бўйича дунёда 6-ўринга тушди
23 сентябрда Тошкент ҳавонинг ифлосланиш даражаси бўйича дунёнинг йирик шаҳарлари орасида 6-ўринни эгаллаб турибди.
Фото: Kun.uz
IQAir порталига кўра, соат 10:00 да Тошкент ҳавосида майда ПМ2,5 дисперс зарраларининг концентрацияси 146 мкг/м3 ни ташкил этган – бу “зарарли” таснифдаги кўрсаткич ҳисобланади.
Рейтингда 1-ўринни Покистоннинг Лаҳор шаҳри эгаллаган — ПМ2,5 дисперс зарраларининг концентрацияси 169 мкг/м3. Конгонинг Киншасаси 2-поғонада — 165 мкг/м3. Уганданинг Кампала шаҳри учинчи ўринда — 160 мкг/м3
Рейтингдаги ўнталикдан, шунингдек, Дубай (БАА), Бишкек (Қирғизистон), Жакарта (Индонезия), Деҳли (Ҳиндистон), Боку (Озарбойжон) ва Батам (Индонезия) ўрин эгаллаган.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотига кўра, ҳаво ифлосланиши кўрсаткичлари орасида саломатлик учун энг катта хавф туғдирадигани айнан ПМ2,5 дисперс зарраларидир.
Мавзуга оид
20:15 / 17.04.2026
Ўзбекистонда қурилаётган пулли йўллар. Нарх нимага қараб белгиланади?
22:20 / 16.04.2026
Тошкент шаҳрининг 12 та тумани маълум бир саноат ёки хизмат кўрсатиш тармоғига ихтисослаштирилади
19:00 / 16.04.2026
“Бир жойингга тиқиб қўяман ҳозир” — Тошкентда қоидабузар ҳайдовчи бошқа ҳайдовчига таҳдид қилди
10:16 / 15.04.2026