Кеча, 25 сентябр куни соат 13:51 да Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани Бешқўрғон кўчасида шахсий хонадонларнинг бирида ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида Тошкент шаҳар ФВБга хабар тушган.
Шунга кўра, ёнғин-қутқарув экипажлари соат 13:54 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 14:12 да қуршаб олинди ва соат 14:30 да ўчирилди.
Вазият Тошкент шаҳар ФВБ томонидан тўлиқ назоратга олинган.
Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган фуқаролар тўғрисида хабар тушмади.







