Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Молдовада тартибсизликларга тайёргарлик: Сербияда икки киши ҳибсга олинди
Сербиядаги терговчиларга кўра, ҳибсга олинган шахслар Молдова парламентига сайловлар арафасида «Молдова ва Руминия фуқаролари учун тактик ва жанговар машғулотлар ташкиллаштирган».
Сербияда 28 сентябр куни Молдовада бўлиб ўтган парламент сайловлари пайтида тартибсизликлар уюштиришга тайёргарлик кўрганликда гумон қилинган икки киши ҳибсга олинди. Бу ҳақда 26 сентябр, жума куни Сербия Ички ишлар вазирлиги маълум қилди.
Қўлга олиш Ички ишлар вазирлиги Терроризмга қарши кураш хизмати, Хавфсизлик ва ахборотлаштириш агентлиги ҳамда тегишли прокуратура органлари ходимлари иштирокида амалга оширилди.
Ҳибсга олинган 1988 ва 1978 йилларда туғилган шахсларга нисбатан жиноий иш қўзғатилган. Тергов маълумотларига кўра, улар «Молдова ва Руминия фуқаролари учун тактик жанговар машғулотларни ташкиллаштирган», сайловлар бузилган тақдирда «Молдова полицияси ходимларига самарали жисмоний қаршилик кўрсатишга» тайёрлаган.
Эркаклардан бири Сербиянинг Лозница яқинида ўтказилган машғулотларни ташкил қилган ва молиялаштирган, иккинчиси эса унга ёрдам берган, дея таъкидлади идора. Унинг маълумотларига кўра, машғулотлар 16 июлдан 12 сентябргача 150-170 нафар Молдова ва Руминия фуқаролари учун ўтказилган.
Мавзуга оид
08:52 / 25.06.2026
Руминияда Молдова билан бирлашиш бўйича қонун лойиҳаси янги босқичга ўтди
09:45 / 16.06.2026
Украина ва Молдова ЕИ аъзолиги сари яна бир қадам ташлади
23:16 / 12.06.2026
Европа Иттифоқи Украина ва Молдова аъзолиги бўйича музокараларни бошлайди
08:35 / 06.06.2026