Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Дунё бўйича 1,4 миллиард киши гипертониядан азият чекмоқда – ЖССТ
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан гипертония касаллиги бўйича янги ҳисобот эълон қилинди. Таҳлиллар 195 мамлакатдан олинган маълумотларга асосланган.
Қайд этилишича, 2024 йилда дунё бўйича юқори қон босимидан азият чекаётганлар сони 1,4 миллиард нафарга етган. Бироқ уларнинг атиги бешдан бир қисми қон босимини дорилар ёки соғлом турмуш тарзи орқали назорат қилишга эришяпти, холос.
Ҳисоботга кўра, 195 давлатдан 99 тасида гипертонияни назорат қилаётган беморлар улуши 20 фоизга ҳам етмайди. Иқтисодий ночор мамлакатларнинг бор-йўғи 28 фоизи ЖССТ тавсия этган дори-дармонлар билан тўлиқ таъминланган.
2011-2025 йиллар давомида юрак қон-томир хасталиклари туфайли паст ва ўрта даромадли давлатлар 3,7 трлн. доллар миқдорида иқтисодий зарар кўрган.
ЖССТ барча мамлакатларни қон босимини назорат қилишни кафолатланган тиббий хизматлар қаторига киритишга чақирди.
Гипертония — қон томирларининг нерв-функционал фаолияти бузилиши натижасида келиб чиқадиган касаллик. У асосан 40 ёшдан катталарда учрайди, лекин сўнгги йилларда ёшларда ҳам тез-тез кузатилмоқда. У сайёрамиздаги ўлим ва ногиронликнинг асосий сабабларидан биридир.
Мавзуга оид
08:40 / 09.07.2026
ЖССТ Марказий Осиёни жазирама хавфидан огоҳлантирди
18:06 / 08.07.2026
Европа ва Марказий Осиёда жазирама иссиқнинг янги тўлқинлари кутилмоқда - ЖССТ
18:29 / 03.07.2026
ЖССТ ҳантавирус эпидемияси тугаганини эълон қилди
18:37 / 29.06.2026