Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонликларни Японияда иш билан таъминлаш бўйича қўшма лойиҳа амалга оширилади
Ўзбекистон элчихонаси томонидан Нагоя шаҳрида Япониянинг Аичи, Гифу ва Осака префектураларидаги ватандошлар учун сайёр консуллик қабули ташкил этилди.
Қабул давомида фуқароларга шахсни тасдиқловчи ҳужжатлар, туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома, нотариал ҳужжатларни олиш ва фуқаролик ҳолатига оид масалалар бўйича ёрдам кўрсатилди.
Шунингдек, маҳаллий қонун-қоидаларга риоя этиш, ноқонуний ташкилотлар фаолиятида иштирок этмаслик юзасидан тавсиялар билдирилди. Ватандошларга ҳуқуқлари бузилган тақдирда Ўзбекистон элчихонасига мурожаат қилиш тартиблари тушунтирилди.
Сафар доирасида "Нагоя-Ўзбекистон дўстлик ҳамжамияти" ташаббуси билан Ўзбекистон мустақиллигининг 34 йиллигига бағишланган тантанали байрам тадбири ўтказилди. Унда санъат усталари иштирокида концерт дастури бўлиб ўтди.
Ўзбекистон дипломатлари, шунингдек, Япониянинг йирик компаниялари вакиллари билан ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилдилар. Жумладан, Аичи префектураси Савдо-саноат кооперативлари ассоциацияси билан мамлакатда ўқув марказини очиш ва ҳамюртларимизни Японияда иш билан таъминлашга қаратилган қўшма лойиҳа амалга ошириш юзасидан келишувга эришилди.
Мавзуга оид
16:44 / 22.06.2026
Япония виза нархини беш баробарга оширади
18:57 / 15.06.2026
Япония Ўзбекистонда энергия самарадорлигини ошириш учун 230 млн доллар кредит ажратади
08:43 / 11.06.2026
Жаҳон нефть савдоси маркази Осиёга кўчмоқда
23:00 / 10.06.2026