Жорий йилнинг 29 сентябр куни соат 21:20 ларда Яшнобод тумани Жарқўрғон кўчасида йўл-транспорт ҳодисаси юз берди.
«Зил» русумли юк автомашинаси ва Yutong русумли автобус ўзаро тўқнашуви оқибатида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.
ЙТҲ натижасида тан жароҳати олганлар йўқ.
Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

















