Ижтимоий тармоқларда Истанбул шаҳрида бир гуруҳ Ўзбекистон фуқаролари қўлга олингани ҳақида хабарлар тарқалди.

Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси расмий муносабатида айтилишича, 29 сентябр куни Истанбулда 6 нафар шахс, шу жумладан “Жасмин” номи билан танилган блогер маҳаллий полиция томонидан қўлга олиниб, Maltepe ёпиқ турдаги жазони ижро этиш муассасасига жойлаштирилган.

Мазкур шахслар гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларнинг ноқонуний айланмаси билан боғлиқ жиноятни содир этишда гумон қилинмоқда.

“Тинтув тадбирлари давомида олинган ашёвий далиллар экспертизага юборилган. Ҳозирда тергов жараёни давом этмоқда”, дейилади консулхона расмий муносабатида.