Ўзбекистон | 09:10 / 04.10.2025
1909
1 дақиқада ўқилади

Буюк Британия билан ҳамширалик ишида қўшма таълим дастурлари жорий этилади

Мамлакат элчихонаси кўмагида Лондон Брунел университетининг халқаро ҳамкорлик масалалари бўйича проректори профессор Тревор Хой ва Ўзбекистон ҳамширалар академияси раҳбарияти ўртасида онлайн учрашув ташкил этилди.

Фото: Дунё

Томонлар Лондон Брунел университети билан Ҳамширалар академияси ўртасида ҳамширалик иши ўқув дастурларини биргаликда ишлаб чиқиш, қўшма таълим лойиҳаларини жорий этиш, ўқитувчи-профессорлар учун малака ошириш дастурлари ва тренинглар ўтказиш, қўшма илмий тадқиқотлар олиб бориш, шунингдек, икки томонлама диплом бериш дастурларини амалга ошириш масалаларини муҳокама қилди.

Хорижий ҳамкорларга Ҳамширалар академияси фаолияти ва унинг вазифалари тўғрисида батафсил маълумот берилди.

Профессор Тревер Хой республикада таълим соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотларни юқори баҳолаб, келгусида Ҳамширалар академияси билан Брунел ўртасида ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйишдан манфаатдор эканлигини таъкидлади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид