Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қирғизистонда ўлим жазосининг тикланиши умумхалқ референдумида ҳал қилиниши мумкин
Президент Садир Жапаров бу масала якка ҳолда эмас, балки халқ билан маслаҳатлашган ҳолда ечилишини айтди.
Фото: Depositphotos
Қирғизистонда аёллар ва болаларга қарши оғир жиноятлар учун ўлим жазосининг тикланиши масаласи умумхалқ референдумида ҳал қилиниши мумкин. Бу ҳақда президент Садир Жапаров маълум қилди.
«Биз бу масалани якка ҳал қилмаймиз. Халқ билан маслаҳатлашамиз. Масала умумхалқ референдумига қўйилиши мумкин. Агар кўпчилик қўллаб-қувватласа, унда Конституция ва қонунларга ўзгартиришлар киритиш, шунингдек, халқаро мажбуриятларни қайта кўриб чиқиш керак бўлади», деди давлат раҳбари.
Президент аёллар ва болаларни зўравонликдан ҳимоя қилиш устувор вазифа бўлиб қолаётганини, бундай шов-шувли масала бўйича қарор фақат халқ томонидан қабул қилиниши кераклигини қўшимча қилди.
Қирғизистонда аёллар ва болаларга қарши оғир жиноятлар учун ўлим жазосининг тикланиши масаласи сентябр ойи охирида ўта шафқатсизлик билан ўлдирилган 17 ёшли Айсулу Мукашеванинг фожиали ўлимидан кейин кўтарилди.
Президент сўзларига кўра, у терговни шахсан ўз назоратига олган ва маъмуриятга ўлим жазосини тиклаш учун қонунларга ўзгартиришлар тайёрлашни топширган. Садир Жапаров вояга етмаганлар ва аёлларни ўлдириш ва зўрлаш билан боғлиқ жиноятлар сони ортиб бораётгани, «анъанавий» қамоқ муддатлари энди жиноятчиларни тўхтата олмаётганини таъкидлади.
Шу билан бирга, у коррупцион жиноятлар ўлим жазосига тортилиши мумкин эмаслигини, гап фақат шафқатсиз қотиллик ва педофилия ҳақида кетаётганини таъкидлади.
Мавзуга оид
12:33
«Депутатлардан генерал ва президентдан бирини танлашни талаб қилишган» — Жапаров Ташиевни ишдан олганига изоҳ берди
11:43 / 12.02.2026
Қирғизистон парламенти спикери ҳам лавозимини тарк этди
11:38 / 11.02.2026
«Кутилмаган воқеа» – Қирғизистоннинг собиқ «иккинчи одами» ўз истеъфоси ҳақида
20:25 / 10.02.2026