Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Финландия Россиядан импорт қилинадиган барча маҳсулотларга бож жорий этмоқчи
Финландия ва Полша Украинани сўзсиз қўллаб-қувватлашда бирлашади, деди Финландия ташқи ишлар вазири Элина Валтонен Варшавадаги анжуманда. У Ҳелсинки Россиядан келадиган барча товарларга божлар жорий этиш ниятида эканлигини маълум қилди.
Финландия Россиядан олиб келинган барча товарларга божлар жорий қилмоқчи. Бу ҳақда Финландия ташқи ишлар вазири Элина Валтонен 6 октябр, душанба куни Варшавада Полша ташқи ишлар вазири Радослав Сикорский билан инсоний ўлчов бўйича Варшава конференцияси доирасидаги учрашувдан сўнг баёнот берди.
«Биз дуч келаётган қийинчиликларни аниқ тушунишимиз керак», деб ёзди Валтонен ўша куни X микроблогида. «Россиянинг Украинага қарши тажовузкор уруши нафақат халқаро ҳуқуқни қўпол равишда бузиш, балки Ҳелсинки якуний акти асосидаги тамойилларга ҳам ҳужумдир. Бу Украина суверенитети ва ҳудудий яхлитлигига тўғридан тўғри тажовуз, шунингдек, Европада тинчликни таъминлаган меъёрларни очиқдан очиқ рад этишдир. Бу нафақат халқаро ҳуқуқнинг бузилиши, балки инсониятнинг ўзига ҳам ҳужумдир».
Аввалроқ Финландия ташқи ишлар вазири ўз мамлакатининг Полша билан хавфсизлик соҳасида муваффақиятли ҳамкорлигини таъкидлаган эди: «Финландия ва Полшани нафақат Болтиқ денгизи, балки Европани янада хавфсиз ва фаровон қилиш истаги ҳам бирлаштиради», деб ёзган у. «Биз Украинани қўллаб-қувватлашда ва Россиянинг тажовузкор урушини давом эттириш қобилиятини заифлаштириш истагида собит бўлиб қоламиз».
Ўз навбатида, Полша ташқи ишлар вазири Радослав Сикорский 6 октябр куни Финландия ўз мамлакатининг Европа Иттифоқи ва НАТОдаги энг ишончли ҳамкорларидан бири бўлиб қолаётганини айтди. У, шунингдек, Варшава ва Ҳелсинкининг Украинани қўллаб-қувватлаш учун музлатилган Россия активларидан фойдаланиш бўйича умумий позициясига ишора қилди.
Шу билан бирга, Полшанинг TVP жамоат телерадиокомпанияси ўз веб-сайтида ёзганидек, Сикорский Финландиянинг фуқаролик мудофаа тизимини юқори баҳолади ва денгиз хавфсизлиги учун ҳам, Болтиқ денгизи экотизимига ҳам жиддий хавф туғдирадиган Россиянинг «соя флоти» билан курашишда биргаликдаги саъй-ҳаракатларни давом эттиришга чақирди.
Мавзуга оид
09:55 / 24.06.2026
Путин: Ёнилғи танқислиги Украинадаги урушга таъсир қилмайди
08:45 / 24.06.2026
Санкциялар юмшатилиши Россия нефт экспортига туртки берди
21:15 / 23.06.2026
Россия Украина билан «2022 йилдаги Истанбул келишувлари асосида» музокаралар олиб боришга тайёр - Путин
16:29 / 23.06.2026