Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россияда 106 мингдан ортиқ Ўзбекистон фуқароси қонуний асосда иш билан таъминланди
Россиянинг "Прайм" иқтисодий ахборот агентлиги "Уюшган ҳолда ишга ёллаш дастури орқали 106 мингдан ортиқ Ўзбекистон фуқароси Россияда иш билан таъминланди" сарлавҳали мақола эълон қилди.
Нашрда қайд этилишича, Тошкентда "МДҲ ягона меҳнат бозорини қуриш контекстида миграция сиёсатини такомиллаштириш" мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.
Маълум қилинганидек, тадбир Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Миллий маркази томонидан "Петербург мулоқоти" форуми билан ҳамкорликда ташкил этилди.
"Россиялик ҳамкорлар билан биргаликда Россияда қурилиш, коммунал хўжалик, транспорт каби соҳаларга уюшган ҳолда ишга ёллаш бўйича 97 та келишув имзоланган", – дея Ўзбекистон Миграция агентлиги директори Беҳзод Мусаев сўзларидан иқтибос келтирилган нашрда.
Шунингдек, мақолада, 50 мингдан ортиқ ўзбекистонликлар Россиянинг "Лукойл", "Газпром", "Русал", "КамАЗ", "АвтоВАЗ" корхоналари ва Татаристондаги "Алабуга" иқтисодий зонаси ҳамда йирик логистика компанияларига ишга жойлаштирилгани таъкидланган.