Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) мутахассислари томонидан 2025 йилнинг сентябр ойида Тошкент шаҳрида уй-жойлар учун таклиф этилган ижара нархлари таҳлил қилинди.

АҚШ долларининг сўмга нисбатан қадрсизланиши уй-жойлар учун ижара нархларининг доллардаги қиймати ошишига олиб келди. Натижада, АҚШ доллари ҳисобида ижара нархлари август ойидагига нисбатан кўтарилди. Шунингдек, янги ўқув йили бошланиши билан ижарага берувчиларнинг ижара нархлари ошиши бўйича кутилмалари таклиф этилаётган нарх-навога таъсир қилган бўлиши мумкин.

Ўртача таъмирланган уй-жойлар ижараси

Мазкур даврда ўртача таъмирланган хонадонлар учун таклиф қилинган ўртача ижара нархлари август ойидагига нисбатан қуйидагича кўтарилган.

  • 1 хонали: 16 доллар (318 доллардан 334 доллар га);
  • 2 хонали: 18 доллар (394 доллардан 412 долларга);
  • 3 хонали: 25 доллар (477 доллардан 502 долларга);
  • 4 хонали: 19 доллар (537 доллардан 556 долларга);

Нисбатан арзон ижара нархлари:

  • Сергели тумани (1 хонали – 293 доллар, 2 хонали – 365 доллар, 3 хонали – 412 доллар, 4 хонали – 474 доллар);
  • Учтепа тумани (1 хонали – 316 доллар, 2 хонали – 381 доллар, 3 хонали – 432 доллар, 4 хонали – 400 доллар).

Нисбатан қиммат ижара нархлари:

  • Шайхонтоҳур тумани (1 хонали – 354 доллар, 2 хонали – 472 доллар, 3 хонали – 604 доллар, 4 хонали – 617 доллар);
  • Яккасарой тумани (1 хонали – $402, 2 хонали – $506, 3 хонали – $660, 4 хонали – $800).

Тўлиқ таъмирланган уй-жойлар ижараси

Мазкур даврда тўлиқ таъмирланган хонадонлар учун ўртача ижара нархлари қуйидагича қимматлади.

  • 1 хонали: 22 доллар (413 доллардан 435 долларга);
  • 2 хонали: 34 доллар (580 доллардан 614 долларга);
  • 3 хонали: 50 доллар (824 доллардан 874 долларга);
  • 4 хонали: 16 доллар (1185 доллардан 1201 долларга).

Нисбатан арзон ижара нархлари:

Сергели тумани (1 хонали – 318 доллар, 2 хонали – 419 доллар, 3 хонали 497 доллар, 4 хонали – 588 доллар);