Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
1979 йилдан бери энг юқориси: 11 сентябр воқеаларидан кейин ҳам олтин бунчалик қимматламаган – CNN
Олтин 46 йиллик тарихида “энг яхши йил”ини ўтказмоқда, чунки 1979 йилдан бери нарх бу қадар ошмаган эди. Ҳаттоки, 2001 йилдаги 11 сентябр воқеалари, 2008 йилдаги жаҳон молиявий инқирози, пандемия каби нотинч даврда ҳам олтин бунчалик қимматламаган. Хўш, нималар бунга сабаб бўлди?
Фото: REUTERS
Шу ҳафта олтиннинг бир унцияси 4 минг АҚШ долларидан ошди. Wall Street’дагилар фаол пул тикишмоқда, сармоядорлар одатда тинч ва барқарор вақтда эмас, дунё ёнаётган бир даврда олтинга пул тикишади, деб ёзди CNN ўз мақоласида.
Олтин узоқ даврдан бери инфляция ва иқтисодий тебранишлар даврида энг ишончли сармоя бўлиб келмоқда. Қимматбаҳо металлар бўйича 2025 йилдаги нархлар тарихий рекордни янгилади. Олтиннинг нархи ҳаттоки 2001 йилдаги 11 сентябр террор воқеалари, 2008 йилдаги жаҳон молиявий инқирози, 2019 йилги пандемия даврида ҳам бунчалик ошмаган эди.
FactSet маълумотларига кўра, олтин бу йилнинг ўзида 54 фоизга қимматлади, бу билан 1979 йилдан бери энг катта ўсиш бўлди. Ўшанда АҚШ икки рақамли инфляция ва тўлиқ энергия инқирози билан курашаётган давр эди. Фақатгина бугунги олтиннинг фарқи – у жадал ривожланаётган фонд бозори билан параллел келмоқда.
Нарх ошиши иқтисодиётдаги безовталикни ва сўнгги тўрт ярим йил ичида Федерал резервнинг 2 фоиз кўрсаткичидан юқори бўлган инфляцияга оид ташвишларни акс эттиради. Қўшма Штатлар тарифларни Буюк депрессиядан бери энг юқори даражага кўтарди ва Япониянинг янги бош вазири паст фоиз ставкалари ва юқори қарз олишни маъқуллади.
Олтин шу ойнинг ўзида 5 фоизга ошди, чунки АҚШ ҳукуматининг ёпилиши инвесторлар ва Федерал резерв йирик иқтисодий ҳисоботларини издан чиқариб, иқтисодиётнинг аҳволини номаълум даражада қолдирмоқда, дейилади CNN мақоласида.
Бундай вазиятда эса инвесторлар ҳаммаси бир нарсага пул тикмоқда: олтинга.
"Глобал чидамлилик ҳали тўлиқ синовдан ўтказилмаган. Синов келиши мумкин бўлган хавотирли белгилар мавжуд”, дейди ХВЖ ижрочи директори Кристалина Георгиева.
Олтиннинг нархи ошишига яна бир сабаб эса – АҚШ долларининг қадрсизланиш бўйича “энг қора йили” давом этаётганида, яъни доллар қадри тушиб бормоқда. Долларнинг заифлиги эса инвесторларни долларнинг узоқ вақт давомида глобал хавфсиз бошпана сифатидаги мақомини шубҳа остига қўймоқда. Дунё бўйлаб Марказий банклар ҳам олтинни йиғяпти.
Goldman Sachs бу ҳафта мижозларига олтин кейинги йил охиригача 4900 долларга етиши мумкинлигини айтди. Ўтган сайловларда Трампни қўллаб-қувватлаган миллиардер Кен Гриффиннинг айтишича, бу ҳафта инвесторлар олтинни АҚШ долларидан кўра хавфсизроқ сармоя деб билиши – “ҳақиқатдан ҳам ташвишли”.
Мавзуга оид
14:33 / 13.09.2025
«Олтинга нисбатан бу механизмни қўллаб бўлмаса керак» – МБ раиси қўшимча даромадларни жамғариш ҳақида
17:46 / 05.09.2025
Олтин нархи рекорд даражада қимматлади
14:43 / 06.08.2025
Toyota Corolla дунёда энг кўп сотилаётган автомобил бўлиб қолмоқда
11:34 / 30.05.2025