“Жамиятимизда руҳий муаммолар ҳақида гапиришдан қўрқув бор. Ҳаммасини ичига ютишга ўрганиб, мослашиб қолганмиз. Кўпчилик ҳанузгача “психологга бориш”ни заифлик, “депрессия”ни эса иродасизлик деб билади ва ички оғриғини яширади, ёрдам сўрашдан тортинади. Бу эса руҳий тушкунлик хавфини янада оширади”, — дейди у.
Мутахассисга кўра, суициднинг илдизи кўпинча муаммоларни яшириш ва уни атрофдагилар эшитмаслигида бўлади. Одам изтиробларини кимгадур айтиб ёки санъат орқали тўкиб-сочиб, ичидан чиқариб юбориши керак. Дардлар тўпланиб, чуқур депрессияни ҳосил қилади ва суицид хавфини оширади.
Интервюни тўлиқ ҳолда Kun.uz’нинг YouTube’даги саҳифасида томоша қилишингиз мумкин.










