Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
"Соғлом авлод учун" жамғармаси фаолияти бўйича ҳукумат қарори қабул қилинди
Вазирлар Маҳкамасининг “Соғлом авлод учун” ҳукуматга қарашли бўлмаган халқаро хайрия жамғармасининг фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори қабул қилинди.
Ҳужжат билан туман (шаҳар)ларда ташкил этилган жамғарманинг таянч пунктларини тугатиш, уларнинг вазифалари ва мулкини жамғарманинг ҳудудий бўлинмаларига топшириш назарда тутилган.
Фондга Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда жойларда, айниқса олис ва чекка ҳудудларда репродуктив ёшдаги аёллар, ҳомиладор аёллар ва болаларга кўрсатиладиган тиббий ёрдам сифатини янада ошириш қуйидаги йўллар билан таъминлаш тавсия этилади:
- репродуктив ёшдаги аёллар ва болалар орасида касалланишни камайтиришга ҳамда уларни соғломлаштиришга йўналтирилган “Соғлом аёл ва бола ойлиги”ни йилига икки маротаба ташкил этиш;
- болалар ва ўсмирлар, айниқса ўсмир-қизларни профилактик кўриклар билан қамраб олиш;
- бемор аёллар ва ногиронлиги бўлган болаларнинг чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилишини таъминлаш ҳамда уларни соғломлаштириш чораларини кўриш.
Мавзуга оид
10:41 / 12.01.2026
Ҳукумат қарори: буюртмачи талабани молиялаштириб, кейин ишга қабул қилади
21:46 / 31.12.2025
Ижтимоий соҳа муассасаларини қуриш ва таъмирлаш жамғармаси ташкил этилади
08:36 / 27.12.2025
Ҳукумат захира жамғармаси ва мақсадли жамғармалар трансфертлари қайта белгиланади
09:07 / 11.12.2025