Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Германия суди ИШИД жангарисини Тожикистонга депортация қилишга рухсат берди
Немис расмийлари Тожикистонда қийноқларга дучор бўлиши мумкинлигидан хавотирланиб, ИШИДга жангарисини кўп йиллар давомида ўз ватанига депортация қилишга иккиланган эди.
Фото: Freepik
Мюнстердаги Шимолий Рейн-Вестфалия олий маъмурий суди Германияда яшовчи ИШИД жангарисини Тожикистонга депортация қилишга рухсат берди. 9 октябр, пайшанба кунги хабарга кўра, суд Тожикистон фуқаросининг Мюнстер маъмурий суди томонидан чиқарилган шунга ўхшаш қарори устидан берган шикоятини рад этди. Шундай қилиб, иш бўйича суд жараёни қонуний якунланди.
Судга кўра, Мюнстер яқинида яшовчи эркак 2015 йилда ИШИД сафига қўшилган, у ташкилот сафида Сурияда, кейин эса Ироқда жанг қилган. 2017 йилда Дюсселдорф олий суди уни хорижий террорчилик ташкилотига аъзоликда айблаб, беш йилга озодликдан маҳрум қилган.
2018 йилда унга ҳукм чиқарилганидан сўнг Миграция ва қочқинлар бўйича федерал идора унинг ватанига депортациясини тақиқлаган. Бунга маҳкумнинг Тожикистонда қийноқларга дучор бўлиши мумкинлиги ҳақидаги гумон сабаб бўлган. Депортация тақиқи 2024 йилда бекор қилинган. Тожикистон расмийлари аввалроқ бу шахс қийноқлар ёки шунга ўхшаш оғир жазоларга дуч келмаслигига ишонтирган эди. Бу, хусусан, Тожикистон Ташқи ишлар вазирлигининг оғзаки нотаси билан кафолатланган.
Мюнстер маъмурий суди август ойида Тожикистон фуқаросининг тақиқни бекор қилиш ҳақидаги даъвосини рад этди. Эксперт баҳосига кўра, аризачи энди ўз ватанида қийноқлар ёки шафқатсиз муносабатда бўлиш хавфига дуч келмайди. Тожикистон Ташқи ишлар вазирлиги нотаси айнан шуни кафолатлайди. Суд қийноқлар хавфини янги баҳолаш имконини берувчи «ўзгарган ҳолатлар»га асосланиб, ушбу баҳони қабул қилди.
Мавзуга оид
12:48
“Яхши фойда бўлмаса, ташлаб кетадиганлардан эмасмиз” – Германия элчиси
17:51 / 13.05.2026
«Дўстлик – абадий, душманлик – ҳеч қачон» - Тожикистон ва Хитой ўртасида ҳамкорлик шартномаси имзоланди
09:26 / 07.05.2026
Германия Ташқи ишлар вазирлиги Европа Иттифоқини ислоҳ қилиш режасини таклиф этди
07:40 / 07.05.2026