Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда Kuiper тармоғи орқали юқори тезликдаги интернет хизмати йўлга қўйилиши мумкин
Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов АҚШнинг Amazon Kuiper компанияси вакиллари билан учрашув ўтказди.
Фото: Рақамли технологиялар вазирлиги
Суҳбат давомида томонлар рақамли инфратузилмани ривожлантириш ва кенг полосали интернет хизматларини такомиллаштириш бўйича ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилдилар.
Учрашув якунлари бўйича Рақамли технологиялар вазирлиги ва Amazon Kuiper Commercial Services LLC ўртасида англашув меморандуми имзоланди.
Ҳужжат Project Kuiper сунъий йўлдош тармоғи орқали мамлакат ҳудудида юқори тезликдаги интернет хизматларини йўлга қўйиш ҳамда телекоммуникация инфратузилмасини ривожлантириш бўйича ҳамкорлик йўналишларини белгилаб берди.
Amazon Kuiper — Amazon корпорациясининг сунъий йўлдош интернет лойиҳаси билан шуғулланувчи бўлинмаси, у Ер орбитасидаги (LEO) йўлдошлар орқали бутун дунё бўйлаб юқори тезликдаги интернет хизматларини тақдим этишни мақсад қилади.
Мавзуга оид
20:23 / 12.02.2026
“15 млн кишининг маълумоти сотувда тургани йўқ” — Шерзод Шерматов
11:02 / 12.02.2026
Киберҳужумда 60 мингтага яқин шахсий маълумот тарқалган – Шерзод Шерматов
22:24 / 28.01.2026
Техник хато Amazon компаниясининг 16 минг кишини ишдан бўшатиш режасини ошкор қилди
21:21 / 25.11.2025