Жамият | 11:09 / 11.10.2025
2338
1 дақиқада ўқилади

Янгийўлда Lacetti қурилаётган ерости пиёдалар ўтиш жойидаги чуқурга тушиб кетди

Янгийўл шаҳрида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси тўғрисида маълумот тақдим этилди.

Жорий йилнинг 7 октябр куни соат тахминан тонги 5:15 ларда Тошкент вилояти Янгийўл шаҳри ҳудудидан ўтган М34 "Тошкент-Душанбе" автомобил йўлининг 26-километрида йўл-транспорт ҳодисаси юз берган.

Ҳайдовчи, 1990 йилда туғилган Н.Н. Lacetti русумли транспорт воситасини бошқариб кетаётган вақтида эҳтиётсизлик оқибатида шу жойда ҳозирда қурилаётган ерости пиёдалар ўтиш жойидаги чуқурга (тегишли йўл белгилари ўрнатилган) тушиб кетган.

Ушбу йўл-транспорт ҳодисаси натижасида ҳайдовчи ва 2 нафар йўловчи (1981 йилда туғилган Х.Д. ва 1985 йилда туғилган А.Ш.) Янгийўл шаҳар тиббиёт бирлашмасига мурожаат қилган.

Ҳолат юзасидан Янгийўл шаҳар ИИБ томонидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид