Маълум бўлишича, мазкур шахслар муқаддам наркокурьерлар томонидан Янгийўл туманидаги дала майдонига яшириб кетилган 485 грамм “Алфа-ПВП” синтетик гиёҳвандлик воситасини қабул қилиб олган. Кейинчалик улар ушбу наркотик моддани ўзларининг 1998 йилда туғилган танишининг хонадонида сақлаб келган.
Кўрилган чора-тадбирлар натижасида мазкур гиёҳвандлик воситаси ашёвий далил сифатида олинди.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчиларга нисбатан “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.











