Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқандда Агроинспекция ходими қамоққа олинди
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси Самарқанд вилояти бошқармасининг етакчи мутахассиси ушланди.
Фото: ДХХ
У Самарқанд туманидаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришга ихтисослашган фермер хўжаликда ўтказилган ўрганиш жараёнида хўжаликнинг 50 сотих ер майдонини ижарага олиб фойдаланаётган фуқаро томонидан ернинг унумдорлигига зарар етказилгани аниқланиб, унга нисбатан чора кўрмаслик эвазига 3 минг АҚШ доллари талаб қилиб, муқаддам 500 АҚШ доллари олади.
Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда вилоят прокуратураси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда етакчи мутахассис қолган 2500 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Унга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “в” банди ва 28,211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланди.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
20:37 / 16.03.2026
Жиззахда «оперативник» фириб устида қўлга олинди
13:08 / 16.03.2026
Қорақалпоғистонда йўл қуриш лойиҳаси бўйича 10 минг доллар талаб қилган мансабдор ушланди
08:26 / 16.03.2026
Солиқ қарзини кечиктириш эвазига пул сўраган мансабдор фош этилди
09:41 / 13.03.2026