Koç Construction ва Tashwell Group билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган Tashwell лойиҳаси Koç Construction компаниясининг уй-жой, офис ва савдо марказлари бўйича тажрибасини Тошкентга қўшимча қиймат яратган Piramit ва Ellips Garden каби лойиҳалар билан Ўзбекистоннинг соғлом турмуш тарзига йўналтирилган биринчи уй-жой лойиҳасини бирлаштиради. Лойиҳа Тошкент бозорида рекорд даражадаги қизиқишни уйғотди, акциянинг биринчи босқичида икки ой ичида 25 000 дан ортиқ ариза келиб тушди. Унинг соғликка йўналтирилган турмуш тарзи ва кенг кўламли ижтимоий қулайликлари инвесторларни жалб қилди. Ушбу кучли талабга жавобан Tashwell "Ижараси кафолатланган инвестиция модели"ни татбиқ этган ҳолда ўз инвесторларига режалаштирилган даромад ва қулай фойдаланиш шаклини таклиф қилмоқда.

Даромад олиш кафолати билан фойдали инвестиция

Tashwell компанияси Ўзбекистонда илк бор турар-жой соҳасига жорий қилган ушбу янги модел орқали инвесторларга йилнинг биринчи ойидан бошлаб йилига 12 фоизлик даромад олиш имконини яратади. Яъни, квартира топширилгандан кейин 12 ой давомида ҳар ой квартира қийматининг 1 фоизи миқдорида кафолатланган ижара тўлови бериб борилади.

Бу тизимда:

• Инвестор квартирани сотиб олгандан кейин ҳам ижарачи излаш ёки тўлов кечикиши ҳақида хавотир олмайди.

• Квартира бўш турган тақдирда ҳам тўлов кафолатли амал қилади.

• Шу билан, инвестиция хавфсизлиги ошади ва ликвидлик таъминланади.
Дастурнинг бир қисми бўлган 24 ойлик муддат варианти лойиҳага киришни осонлаштиради, инвестиция қарорини қабул қилишни тезлаштиради ва бозорда янги йўналиш яратади. Tashwellʼнинг ижара ҳақини кафолатлашга ёндашуви шуни назарда тутадики, уй-жой инвестициялари соҳасида тез-тез учрайдиган, хусусан, ижарага олувчиларни қидириш, бўш туриб қолиш эҳтимоли, тўловларни амалга оширмаслик хавфи каби хатарларни инвестор ўрнига лойиҳа компанияси ўз зиммасига олади. Шу тариқа, объект топширилиши биланоқ олдиндан прогноз қилиш мумкин бўлган пул оқими таъминланади; хонадон эгаси унда ўзи яшайдими ёки ижарага берадими, бундан қатъи назар, кафолатланган тўловлар 12 ой давомида узлуксиз давом этади. Кафолатланган даромаднинг Wellness концепцияси ва юқори даражадаги жиҳозланиш билан уйғунлашуви инвестиция қарорларини тезроқ қабул қилишга ва инвестициялар ликвидлигини мустаҳкамлашга ёрдам беради.